💠Уйчи туманидаги 6-сонли терговга қадар ҳибсга олиш хонасида ИИБ тизимидаги “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида навбатдаги “Қалбимиз ифтихорисан - Ватан!” мавзуида маърифат соати ташкил этилди.

💠Муассаса маъмурияти ва барча ишчи-ходимлар иштирокидаги мазкур тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, ЎзХДП туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ғ.Жўраев, “Ахси” жоме масжиди бош имом ҳатиби Қ.Ибрагимовлар мавзу юзасидан нутқ сўзладилар.

💠Янги Ўзбекистон — инсоннинг ривожланиши ва истеъдоди қадрланадиган мамлакат эканлиги, бугунги кунда илм¬-фан, таълим, инновация, технология ва кадрлар замонавий демократик жамият тараққиётининг ҳал қилувчи омили экани юзасидан сўз юритилди. Шунингдек бугунги кунда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ва долзарб вазифалар хусусида ўзаро фикрлашилди.