Бугун туман прокуратураси ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси ҳамкорлигида туман ДСИ биносида тумандаги 38 та тадбиркорлик субъекти билан Солиқ кодекси ва шу соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларига асосан тадбиркорларга берилган имтиёзлар юзасидан учрашув ўтказилди.

Тадбирда туман ДСИ бошлиғи Х.Бобоев, туман прокурорининг ёрдамчиси А.Туйчиев ва бошқа соҳага масъуллар иштирок этиб, имтиёзга эга корхоналарга берилган имтиёзлардан фойдаланиши ҳамда уларнинг мавжуд муаммолари тўғрисида суҳбатлашдилар.

Шу каби учрашувда бугунги кунда Солиқ кодекси ва шу соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар бўйича тадбиркорлик субъектларига тушунтириш берилиб, имтиёзлардан фойдаланиш тартиби юзасидан видеолавҳа қўйилди, тадбиркорларга буклетлар тарқатилди.

Тадбир давомида Бояғон МФЙда жойлашган “Рефлех” хусусий шифохонасига берилган солиқ имтиёзлари натижасида бугунги кунда амалга оширилган ишлар ва яратилган янги иш жойлари билан яқиндан танишилди.