🇺🇿🇺🇿🇺🇿Наманган вилояти Уйчи туманида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 2-мавсумини юқори савияда ташкил этиш бўйича маҳалла етакчилари учун ўқув семинари ўтказилди.✅Семинарда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, спортни ривожлантириш бўлими масъуллари иштирок этишди. Ўқув семинар давомида "Беш ташаббус олимпиадаси" нинг 2 мавсумини ҳамкор ташкилотлар билан кенг қамровда ва юқори савияда ташкил қилиниши бўйича муҳокамалар олиб борилди. Маҳалла етакчилари томонидан берилган таклифлар ўрганилиб, улар бўйича режали дастурлар ишлаб чиқилиши келишиб олинди.
✅👉Семинардан сўнг маҳалла етакчилари 5 ташаббус олимпиадасининг 2-мавсумига киритилган миллий кураш спорт тури бўйича амалий тушунчалар олишди ва етакчилар ўртасида спортнинг ВОЛЕЙБОЛ, СТРИТБОЛ турлари бўйича мусобақа ўтказилиб, ғолиблар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тақдирландилар.






