Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Янгиҳаёт МФЙда яшовчи фуқаролар кеча бўлиб ўтган сайёр қабулда сектор раҳбарига тоза ичимлик суви таъминотидаги муаммо бўйича мурожаат қилишган эди.

Бугун мазкур муаммо жойида ҳал этилди. Сектор раҳбари, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Уйчи туман бўлими бошлиғи Одилжон Мамасайитов маҳаллада бўлиб, носозликни бартараф этиш чораларини кўришди ва қирқдан зиёд хонадонга сув келтирилди. Бундан аҳоли беҳад мамнун.