Бугун Уйчи туманидаги 1-сектор биносида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабул давомида туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев, ҳокимнинг ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. Сайёр қабул давомида мурожаатлар тингланди. Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Сайёр қабулда қурилиш, электр, йўл, сув, саломатлигини мустаҳкамлаш каби масалалардаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.

Бугун Янгиҳаёт МФЙда фуқароларнинг сув масаласидаги мурожаатлари ижобий ҳал этилди.