Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги олдидан Уйчи туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшган, узоқ йиллар тизимда самарали меҳнат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган турли соҳа фахрийлари хонадонига йўқлов уюштирилди.
Ҳуррият МФЙда яшовчи, қирқ йилдан ортиқ таълим соҳасида меҳнат қилган Дедахон Ниязов, Шифокор МФЙда яшовчи, туман ҳокимлиги ҳамда ЎзХДП тизимида турли лавозимларда узоқ йиллар фаолият юритган Сайдулло Ғайбуллаев, "Маҳалла" ХЖФ туман бўлими бош ҳисобчиси бўлиб фаолият кўрсатган Ўктамхон Абдуллаевалар ҳолидан хабар олинди.
Жамоат ташкилотлари ва ёшлар вакиллари иштирокидаги йўқлов давомида фахрийларнинг самарали меҳнатлари эътироф этилди. Байрам билан самимий қутлаб, эсдалик совғалари топширилди.
Йўқлов тадбирлари давом этмоқда.






