Уйчи туманининг 2-сектори ҳудудида жойлашган Ёркатай кичик саноат зонасида умумий қиймати 115 млрд. сўмлик 26 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Сув, электр, йўл масаласидаги муаммолар бартараф этилди. Бу ерда 861 та янги иш ўрини яратилади.
Бугун туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси масъуллари мазкур саноат зонасида бўлиб, лойиҳа эгалари билан суҳбатлашишди, уларнинг мурожаатларини тинглашди ва қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар беришди.
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.






