Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида патронаж хизматининг янги андозаси, яъни универсал прогрессив модель бўйича барча бирламчи тизим муассасалари каби  Уйчи туман тиббиёт биЪрлашмасига қарашли 35-сонли оилавий поликлиникасида  ҳам   ҳомиладорлар, туққан  аёллар ҳамда 5 ёшгача болаларга патронаж хизмати кўрсатилмоқда. Универсал–прогрессив моделдан кўзланган мақсад, болалар ривожланишини қўллаб-қувватлаш, амалиётда профилактиканинг универсал моделидан фойдаланган ҳолда унга мос равишда оила муҳитида – ҳомиладор ҳамда чилла давридаги аёл ва болаларнинг ўз уйларида суҳбатлар ўтказиб, бола ва ҳомиладор саломатлигига таъсир этувчи хавф ва хатарларни эрта аниқлаб, тавсиялар берилмоқда. Шунингдек, поликлиникада ташкил этилган “Оналар мактаби”да оналарларга бола парвариши, болани  тўғри овқатлантириш, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, болаликнинг илк даври, уларнинг ўсиши ва ривожланиши бўйича янги маълумотларни тақдим этган ҳолда   ҳамширалар томонидан  ўргатиб борилмоқда.