Уйчи тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган Оқтош МФЙда сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, ҳокимнинг ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. Сайёр қабул давомида мурожаатлар тингланди. Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Сайёр қабулда электр, йўл масалаларидаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.