✅Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Наманган илмий-тажриба станциясида маданий-маърифий тадбири ташкил этилди.

✅Мазкур тадбирда “Нуронийлар” жамғармаси кенгаши раиси Т.Исматиллаев, туман кенгаши депутати Ғ.Жўраев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқаҳаровлар томонидан миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳамоҳанг тарзда яшаш ҳаётимизнинг қоидасига айланиш кераклиги, шукроналик ҳисси билан яшаш юзасидан сўз юритилди.

✅Тадбирда туман маданият бўлими қошида ташкил этилган “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли, Жийдакапа маданият уйининг “Гулдаста” бадиий ҳаваскорлик жамоаси хонандалари томонидан маданий хизмат кўрсатилди. Ишчи-ходимларга байрамона кайфият улашилди. Якунда муассаса раҳбари Х.Ходиевга Маънавият бўлинмаси томонидан китоблар жамланмаси тақдим этилди.