Уйчи тумани деҳқонлари жами 5869 гектар майдондаги ғўзани агротехника қоидалари асосида парваришлашяпти. Ғўза қатор ораларига ҳамда зараркунандаларга қарши биологик ва кимёвий ишлов бериш, бегона ўтларни тозалаш, ғўзани чанқатмай суғориш, шарбат оқизиш ишлари бажарилмоқда. Бу агротехник тадбирлар вилоят ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Уйчи туманида ўрганишда бўлди. "Бирлашган Деҳқонобод" ММТП ҳудудидаги "Олтин бошоқ" фермер хўжалиги пахта майдони кўздан кечирилди. Вилоят раҳбари ва мутахассислар томонидан деҳқончилик маданияти, агротехник тадбирларни ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.






