“Ёшлар билан ишлашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли ва 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёт даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-167-сон Қарорларига асосан, “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили бўйича вилоятдаги 14 та туман(шаҳар)ларда 2346 нафар тажрибали нуронийларга 23460 нафар тарбияси оғир, профилактик ҳисобда турган, иш билан таъминланмаган ёшлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларни бириктирилган ҳолда маънавий-маърифий тадбирлар, якка тартибдаги суҳбатлар ўтказилмоқда ва ёшлар муаммоларини ҳал этишга амалий ёрдам берилмоқда.Вазирлик, Ёшлар ишлар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва “Нуроний” жамғармасининг фаол нуронийлар ўртасида кўрик танлов ташкил этиш бўйича Қўшма қарорига асосан, бугун “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Кўрик танловни Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алаходжаев ҳамда башқарма бошлиғи ўринбосари Сенатор Икромхон Нажмиддиновлар очиб беришди.Кўрик танлов иштирокчилари ёшларни тарбиялашдаги фаолиятлари, иш тажрибаларини ҳамда барчага намуна бўладиган услубларини тўлақонли намойиш этишдилар.Бугунги кўрик танловнинг вилоят босқичига Наманган шаҳар ва туманларда ғолиб бўлган 14 нафар тажрибали нуронийлар беллашдилар.Мусабақа якуни бўйича 3-ўрин Наманган шаҳар Марғилон маҳалла нуронийси Қ.Алиева, 2-ўрин Уйчи тумани Қумтепа маҳалласи нуронийси М.Юлдашев ва фахрли 1-ўринни Чортоқ тумани Дамариқ маҳалласи нуронийси А.Ўринбоев эгаллади.Бугун ғолиб бўлган Чортоқ тумани нуронийлар шу йил октябрь ойида Республикада вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладилар деб ишонаман.