Жорий йилда туман аҳолиси бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, айниқса, ўзини ўзи банд қилишга асосий эътибор қаратилмоқда.
2-сектор ҳудудидаги Овчибулоқ МФЙда фаолият олиб бораётган кўплаб тадбиркорлар маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш ва хонадонларда иш ўринлари яратилишига эришмоқдалар.
Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев бугун мазкур ҳудудда бўлиб, тадбиркорлар билан учрашди. Тикувчилик, данакни қайта ишлаш, плёнка ишлаб чиқариш цехлари фаолияти билан танишиб, тадбиркорларнинг истиқболдаги режалари ҳақида суҳбатлашди.






