Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Ҳожиобод МФЙда жойлашган 2-БЎСМ футбол майдонида Наманган вилояти туманларидан маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 14-16 ёшлилар ўртасида "Чарм тўп " футбол мусобақасининг вилоят босқичи мусобақалари ташкил этилди. Унда Наманган вилояти барча туманларидан ғолиб бўлган МФЙлар жамоалари қатнашмоқдалар. Мусобақалар 19-20-21 июль кунлари ҳам бўлиб ўтади.






