Уйчи туман маданият марказида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, огоҳликни таъминлаш, ёшлар таълим-тарбияси мавзусида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори, академия ўқитувчилари ва Тошкент ислом институти ходимлари томонидан таъсирли ва мулоҳазали маърузалар қилинди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари, зиёлилар, турли соҳа вакилларига мазкур мулоқот давомида кенг тушунчалар берилди.

Мулоқотда таъкидланганидек, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга карши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмокда. Демак, ёшлар бундай вазиятда мустақил фикрлаб, маънавиятли, миллий қадриятларига содиқ, дунёқараши кенг, иродаси мустаҳкам, сабр–бардошли, ошкора ва пинҳона кўринишдаги маънавий таҳдидларга доим тайёр турадиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсон бўлишлари лозим.

Мулоқот давомида келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.