Ҳозирда юртимизнинг барча туман ва шаҳарларида Адлия вазирлиги тизимида юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ушбу марказлар ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Юридик хизмат кўрсатиладиган давлат идораларининг марказларга юбориладиган ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг электрон тизими яратилди ва иш юритуви тўлиқ рақамлаштирилиб, қоғозбозликка барҳам берилди. 207 та туман ва шаҳарлардаги 2 мингдан ортиқ давлат органларида ҳуқуқни бир хил қўллаш амалиёти шаклланди, шу билан бирга, аҳолига ва бевосита ижрочиларга қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтиришнинг янги бўғини яратилди.Ўзбекистон Республикаси Пезидентининг 2022 йил 18 мартдаги “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-173-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 1 августдан бошлаб босқичма-босқич марказлар томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими, туризм ва маданий мерос бўлими, спортни ривожлантириш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими, давлат солиқ инспекцияси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, давлат умумий ўрта таълим мактаблари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари, давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларга юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш белгиланди.Ушбу Фармоннинг мазмун-моҳиятини бевосита ижрочиларга етказиш мақсадида туман юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан туман тизимга янги қўшилаётган ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Жумладан, туман ХТБда “E-huquqshunos” тизими ва унга ҳужжат лойиҳаларини бириктириш тартиби ва ушбу тизимнинг афзалликлари юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.
А.ДЕҲҚОНОВ,туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.






