Туман ҳокими Ш. Мусаев билан Қашқар МФЙ ёшлари ўртасида ўтказилган  самимий суҳбатда ёшларнинг бугунги кундаги фаоллигини ошириш, билим олиши, тадбиркорликни йўлга қўйиш, бандлигини таъминлаш бўйича муаммолари тингланди ва уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.  Маъсума Мирзаабдулаеванинг контракт тўлови бўйича, Ғофуржон Тўхтабоевнинг мотор арра, Абдурауф Раҳимовнинг газ пайвандлаш ускунаси сўраб қилган мурожаатлари  назоратга олингани ва кўриб чиқилиши билдирилди.