#КОНСТИТУЦИЯВИЙ_ҚОНУН_УМУМХАЛҚ_МУҲОКАМАСИДА#УЙЧИ

Бугун 30 июнь куни УЙЧИ тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда Конституциявий ислоҳотлар жараёнининг бориши, Конституциявий комиссия фаолияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот бердим.

Мулоқотда Уйчи туманидаги маҳаллалар фуқаролари вакиллари, секторлар раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Қатнашчилар Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини, хусусан Конституциямизнинг 51-моддасига, умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституциявий қонун лойиҳаси билан Конституциямизнинг 105-моддасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар билдирдилар.