Полвонларимиз Жаҳон чемпионатида 7 та медални қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди.

Жорий йилнинг 24-27 июнь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш (поясной борбе кореш) бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур чемпионатда Уйчи тумани вакиллари – 1-БЎСМ тарбияланувчилари Асадбек Маматалиев 60 кг. вазнда 2-ўрин, Муҳаммадрасул Муҳаммаджонов 65 кг. вазнда 3-ўринларни қўлга киритиб, диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.