✅ ЎЗЛИДЕП Уйчи туман кенгаши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуннинг умумхалқ муҳокамасига қўйилиши муносабати билан тарғибот тадбирларини ўтказишда давом этмоқда.

✅ Тадбир Уйчи туман ДСИда бўлиб ўтди. Йиғилишни ЎЗЛИДЕП туман кенгаши нуронийлар кенгаши раиси Неъматилла Раҳимов очиб, бугунги тараққиёт стратегиясини амалга ошириш учун Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур эканлиги тўғрисида гапирди. Шу мақсад сари интилишда барча фаол бўлиши ҳамда биз ҳам Янги Ўзбекистоннинг тараққиётига ҳисса қўшишимиз кераклигини айтиб ўтди.

✅ Йиғилишда кўплаб таклифлар берилди.

✅ Туман бўйлаб тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Адиба Ҳожимирзаева,ЎЗЛИДЕП Уйчи туман Кенгаши аппарат раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати