Tadbirdan ko'zlangan asosiy maqsad qadimiy va betakror diyorimizdan yetishib chiqqan buyuk alloma, adib va mutafakkirlarimizning boy maʼnaviy merosini, umumbashariy sivilizatsiya, madaniyat, dunyoviy va diniy ilm-fan taraqqiyotiga ulkan hissa qo‘shgan ulug‘ ajdodlarimizning noyob asarlarini asrab-avaylash, kelgusi avlodlarga bezavol yetkazish, ularning nodir merosini, ibratli hayoti va ijtimoiy faoliyatini har tomonlama chuqur o‘rganish va targ‘ib etish, yoshlarimizni o‘zlikni anglash, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat ruhida tarbiyalash, ular o‘rtasida kitobxonlik madaniyatini keng ommalashtirish.

M.Yusubjonov,

Yoshlar ishlari agentligi Uychi tumani Guliston mahalla yoshlar yetakchisi.

Туманимиз маҳаллаларида хотин-қизлар фаоллари ўз иш фаолиятларини бошладилар.

Маҳаллабай ишлаш тизими орқали ҳар бир хонадонга кириб, аёлларимизнинг ижтимоий, ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, маънавиятини юксалтириш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолганларни аниқлаш бўйича тизимли иш йўлга қўйилди.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган Бўёғон МФЙда ўтказилган "Ёшлар оқшоми" маданий-маърифий тадбири ғоятда шукуҳли бўлди.

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси "Наманган юлдузлари" жамоасидан Жалолиддин Усмонов, Меҳрихон Абдуллаева, Ҳамиджон Маллабоев, Комилжон Неъматов, туман маданият бўлими санъаткорлари маданий хизмат кўрсатишди. Маҳаллада илк бор ўтказилган бу маданий-маърифий тадбир барчага манзур бўлди.

Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев иштирок этди.

йчи-Жийдакапа айланма йўлида туман ободонлаштириш бошқамаси ишчи-ходимлари томонидан турфа хил гуллар экилиб, туманимиз чиройига чирой қўшилмоқда.

-Жорий йилда йўл бўйларига 150 минг туп гуллар ўтқазишни режалаштирганмиз, -дейди туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Аҳадаллла Раҳматулла. -Ҳозирда туман марказидаги асосий йўл бўйларига гуллар ўтқазяпмиз. Ҳамюртларимизга хуш кайфият улашаётганимиздан мамнунмиз.

Куни кеча Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлиги танқидий таҳлил қилиниб, ҳудудлар раҳбарларига маҳаллаларга шахсан бориш ва муаммоларни ҳал қилиш вазифаси қўйилган эди.

Бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев бошчилигидаги мутасадди раҳбарлар ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Дўстлик МФЙда бўлди.

Маҳаллада 2700 нафар аҳоли истиқомат қилади. Дастлаб аҳоли вакиллари билан учрашиб, сайёр тарзда мулоқот ўтказилди. Сув, йўл, суюлтирилган газ, кредит каби турли масалалардаги мурожаатлар бирма-бир тингланди. Мурожаатларнинг ечими юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли ташкилотларга ижроси бўйича вазифалар қўйилди.

Подкатегории