Бугун 1-сектор ҳудудидаги Бирлашган маданият марказида Уйчи туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринларининг навбатдаги "Меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди.

Уйчи тумани ҳокимлиги ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу "Меҳнат ярмаркаси"да 11 та ташкилот, муассаса, тадбиркорлик субъектларидан 828 та бўш иш ўрни қўйилди. 28 нафар фуқаро ишга жойлашди. 8 нафари касбга ўқитишга жалб қилинди.

Уйчи тумани ИИБ бошлиғи Фурқат Мирзаев бугун 3-сектор ҳудудида жойлашган Умид МФЙда хонадонбай ўрганишларда бўлди.

Ўрганиш жараёнида "Бунёдкор" кўчасида яшовчи якка-ёлғиз, 2-гуруҳ ногирони ҳамда "Темир дафтар" га киритилган Юнус Алимовнинг яшаш хонадонида таъмирлаш ишлари бажарилиши учун қурилиш маҳсулотлари олиб берилди. Сектор раҳбарининг бу каби хайрли ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1 — 25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгилаб ўтилган.

Ижтимоий тармоқда Қаҳрамон МФЙдан ёритилган мурожаат бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган экин майдонларидан захирага қайтарилиши кўрсатиб ўтилган. 10 сотихдан ўн йил муддатга ижарага берилаётган майдонлар паст ҳосилли экин майдонлари ҳисобланади. Аввал мазкур майдонларда фермерлар томонидан пахта ва ғалла етиштириб келинган. Изланиб, меҳнат қилинса, даромад топиш имконияти мавжуд.

Ушбу мурожаат туман ҳокими ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокидаги мулоқотда муҳокама этилиб, Қаҳрамон МФЙда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2022-yil 2-apreldan 2-maygacha barcha ichki ishlar organlarida “Vatanga va xalqqa sadoqat bilan xizmat qilish – oliy burchimiz” shiori ostida o'tkazilayotgan «Ma'naviyat oyligi» tadbirlari doirasida Uychi tuman IIB JXX HPB profilaktika inspektorlari bilan Chortoq tumani Nurafshon MFYda joylashgan "Koroskon Orom Savdo Invest" qoshidagi tarixiy muzeyga sayohat qilindi.

Ushbu muzeyda 700 ortiq eksponant, 2000 dan ziyod kitob mavjud. O'tmishni eslatuvchi 10 ta avtomashina, turli davrlarga tegishli bo'lgan televizor, radio, musiqa asboblari, telefonlar, fotoapparatlar saqlanmoqda. Profilaktika inspektorlari o'z vatani tarixi, qadriyatlarga hurmat, ajdodlar xotirasiga ehtirom tuyg'usi, istiqlol ne'matining naqadar be'baho va yuksak ekanligi, uni qadriya yetish kerakligini his etib, bizdan oldin yashab o'tgan ajdodlar boy merosi bilan tanishishdi.

Подкатегории