Янгиликлар
✅ Уйчи тумани ҳокими бошчилигидаги 1-секторда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида чегара ҳудудида жойлашган Янгиер МФЙда намунали тиббиёт пункти - контейнер ўрнатилди.
Кўрсатилаётган бу эътибор ва ғамхўрлик халқимиз саломатлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида мактабда ёшлар ва ўқувчилар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.
Алимент билан боғлиқ қарздорликларни ундириш бўйича ишлар олиб борилиб, 5.000.000 сўм қарздорлик ундирилди.
Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда “Гумбаз” МФЙ ҳудудида яшовчи 400 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди, 7 нафар фуқарога даволаниши учун йўлланма берилди.
Ногиронлиги бўлган шахслар билан учрашиб, 1-гуруҳ ногирони А.Абдуллаев ҳамда 2-гуруҳ ногирони С.Аҳмаджоноваларга озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.Бундан ташқари, “Гумбаз” МФЙда яшовчи 20 нафар фуқарога суюлтирилган газ балон етказиб берилди.Электр таъминоти корхонаси томонидан “Гумбаз” МФЙ ҳудудидаги 1 дона трансформатор таъмирланди.
Иқлим ўзгариши таъсирига қарши курашиш, одамларни ихтиёрий равишда бирлаштириш орқали қулай атроф-муҳит шароитларини яратиш, яшил майдонларни кўпайтириш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Уйчи туманида 1,5 миллион туп терак қаламчаси ҳамда 50 минг туп терак кўчати ўтқазилиши режалаштирилган. Шу мақсадда бугун эрта тонгдан туман марказидаги “Пахтакор” ўйингоҳида ташкил этилган акцияда тумандаги мавжуд 56 та МФЙ, ташкилот, корхона ва муассасалар фаол қатнашдилар.
Акцияда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими, "Маҳалла" ХЖФ туман бўлинмаси, сиёсий партиялар вакиллари иштирок этдилар.
Бугуннинг ўзида ўйингоҳга 500 минг туп терак қаламчаси, 50 минг туп терак кўчати келтирилди. Қаламча ва кўчатлар ортилган машиналар карвони йўлга чиқди. Ушбу карвон ҳар бир маҳалла ҳудудидан ажратилган бўш, фойдаланилмай турган майдонлар томон йўл олди. Бу ерда маҳалла хотин-қизлар фаоллари, нуронийлар, ёшлар вакиллари иштирокида қаламча ҳамда кўчатлар ўтқазилди.
Қўрғонча МФЙ ҳудудида жойлашган “Биродарлик” қабристонидаги бўш турган 70 сотих ер майдони Қўрғонча ҳамда Умид МФЙларига ажратиб берилди. Бу ерда улар 200 минг туп терак қаламчаси, 12 минг туп терак кўчати ўтқазишмоқда. Умумхалқ ҳашарига туман ФВБ, ИИБ жамоалари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Туманнинг барча маҳалларида акция қизғин давом этмоқда ва уни қисқа фурсатда якунлаш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорларида белгиланган муҳим топшириқлар ижросини жойларда таъминлаш, амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирининг 1-ўринбосари А.Иноятов ва ўринбосар У.Сабиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Наманган вилоятида маҳаллабай тизимида иш олиб бормоқда.
Вазирликнинг бошқармалари, етакчи мутахассислари, шунингдек ихтисослаштирилган марказларнинг олим шифокорлари халқимизнинг сиёсатдан, жумладан, тиббиётдан рози бўлиши учун 2022 йил 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотида белгилаб берилган йўналишлари доирасида амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.Бугун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, жисмоний фаоллик ва соғлом овқатланиш борасида Уйчи тумани маҳаллаларида аҳоли билан бевосита тарғибот ва ташвиқот ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.
Республика аҳоли соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова тумандаги бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида соғлом овқатланиш бўйича жорий этиладиган рейтинг тизими ва ундан кутилаётган натижадорлик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борди. Жумладан, туман маҳаллаларида аҳолига тарқатиш учун туман ҳокимлиги томонидан 40 минг нусхада соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланишни тарғиб қилувчи тарқатма материаллар тайёрланди ва тарқатилди. Уйчининг марказий кўчаларига катта ҳажмли тарғибот баннерлари ўрнатилди. Ушбу тарғибот тадбирларига маҳалла фаоллари, отинойилар ва патронаж ҳамширалар жалб этилмоқда.
Б.Одилова туманнинг Ёркатай маҳалласида аҳоли билан учрашиб, муқаддас Рамазон ойида тўғри овқатланиш мавзусида суҳбатлар ўтказди.
Уйчи туманидаги Соку МФЙда баҳор мавсуми, деҳқончиликнинг бошланиши аввалида нуронийлар, фаоллар жамланиб, дуолар қилишди. Миллий қадрият ва урф-одатларимизни намоён этувчи кўргазмалар, спорт мусобақалари, истеъдодли ёшларнинг бадиий чиқишлари, туман маданият бўлими "Тарона" ашула ва рақс халқ ансамбли хонандаларининг концерт дастури барчага манзур бўлди. Тадбир давомида энг яхши иштирок этган кўча вакилларига эсдалик совғалари топширилди.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев самимий тилаклар билдирди.






