Янгиликлар
12-moliya shakli” ойлик давлат статистика ҳисоботини Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, фермер хўжаликлари, банклар, суғурта ташкилотларидан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18-санасидан кечиктирмай, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими hisobot.stat.uz веб сайти орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.
Уйчи туман статистика бўлими
Барча корхона ва ташкилотлар рахбарлари диққатига !
“12-korxona shakli” ойлик давлат статистика ҳисоботини Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлар (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай , интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими hisobot.stat.uz веб сайти орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.
Уйчи туман статистика бўлими
Мазкур тадбир доирасида Уйчи туманидаги Овчибулоқ МФЙ ҳудудидаги "Овчибулоқ" зиёратгоҳида тадбир ташкил этилди.
Унга меҳнат фахрийлари ва фаоллар таклиф қилинди.
-Ёши улуғ кексаларимиз ҳамиша ҳурмат-эътиборда,-дейди туман ҳокимининг маҳалладаги ёрдамчиси Обиджон Носиров.- Бугунги тадбир давомида ҳам уларга алоҳида эҳтиром кўрсатдик. "Овчибулоқ" зиёратгоҳида кексаларимиз дуолар қилиб, деҳқончилигимизга барака тилашди. Ёшлар ва нуронийлар вакиллари иштирокидаги пиёда юриш тадбири, варрак учириш, арқон тортиш мусобақалари барчада унутилмас таассуротлар қолдирди.

Гулбоғ маҳалласи нуронийлари ва фаоллари Орифжон Маҳмудов хонадонида жамландилар.
"Нуронийларни қўллаб-қувватлаш ўн кунлиги" доирасида кексаларга эҳтиром кўрсатилди. Дошқозонда сумалак тайёрланди. Эзгу тилаклар айтилиб, дуолар қилинди. Туман Кенгаши депутати Гулчеҳра Каримова маҳалла тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати учун Жамилахон Бадаловага эсдалик совғасини тақдим қилди.

Янгиҳаёт МФЙда бўлиб ўтган учрашувда Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев ёшларнинг мурожаатларини тинглади.
Унда бир қатор бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мазкур маҳаллада яшовчи 30 нафар ёш иштирок этди. Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, ечилмай турган муаммолари бўйича мурожаат қилишди. “Т.Мавлонов” кўчасида яшовчи Гулноза Отахонова компьютер курсида ўқиш истагида эканлиги, аммо маблағи етишмаётганини айтди. Ушбу масала жойида ҳал этилди, яъни Янгиҳаёт МФЙ ёшлар етакчиси томонидан ташкил қилинган "Юксалиш" ўқув марказида таҳсил олиши учун рўйхатга олинди. Яна шу кўчада жойлашган бўш бинони таъмирлаган Нодирбек Турсунбековнинг спорт анжомларни олиш юзасидан қилган мурожаати Ёшлар ишлар агентлиги раҳбари М.Заитов томонидан бориб ўрганилди ва ижобий ечим топиладиган бўлди.

❇️Жорий йилнинг 25 март санаси тумандаги 10-умумий ўрта таълим мактабида тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда маърузачилар томонидан қуйидаги;
✅ Д.АБДИҚАХАРОВ-Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси бош мутахассиси: “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистон тараққиёти стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони юзасидан
✅ Шокиржон Бойхонов-Маърифат тарғибот гуруҳи аъзоси, шоир, ижодкор: “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг долзарб масалалари” бўйича маърузалари тингланди.
❇️Якунда маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Комилжон Азизов ҳамда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи Ойдина Ўриноваларга Шокиржон Бойхонов томонидан “Онамга” деб номланган китоби тақдим этилди.







