Янгиликлар
Мазкур лойиҳа асосида Уйчи туманидаги 1-ИДУМда фахрийлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Дастлаб нуронийлар таълим-тарбия жараёнлари, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишишди. Сўнг фахрийлар билан учрашув бўлди. Иқтидорли ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Уйчи туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлади.
Туманимизда китобхонлик ҳафталиги кунлари бошланди Уйчи туман ахборот-кутубхона маркази томонидан ўтказилаётган мазкур "Китобхонлик ҳафталиги"нинг очилиши маросими туман маданият марказида ташкил этилди Унда тадбирда туманимиз ижодкорлари, ота-оналар, кутубхона соҳаси мутахассислари, шунингдек фаол китобхон ёшлар, таълим муассасаси ўқувчилари иштирок этдилар. Китобхонлик ҳафталигини туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров очди. 20, 34, 36-мактабларнинг фаол китобхон ўқувчилари томонидан китоб ва мутолаа, она-Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди. 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби хореография синфи ўқувчилари ижросидаги рақс ва қўшиқлар тадбир меҳмонларига хушкайфият бахш этди. Китобхонлик ҳафталигида кун давомида янги нашрлардан иборат “Китоб – илм ва ҳикмат манбаи” номли китоблар кўргазмаси ташкил қилинди. 34-мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан соҳибқирон Амир Темур ҳаётига бағишланган саҳна кўриниши тадбир меҳмонлари эътирофига сазовор бўлди. Китобхонлик ҳафталиги давомида Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Эътиборхон Юнусова, маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев, туман АКМ директори Ханифа Жўраевалар китобхонлик ҳафталиги тадбирларининг аҳамиятли жиҳатлари ҳақида гапирдилар. Жамила ПЎЛАТОВА,туман ахборот-кутубхона маркази ахборот-библиография хизмати раҳбари.
Уйчи туманидаги ҳар бир маҳаллада режа асосида "Ёшлар оқшоми" маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтмоқда.
Туман ИИБ бошлиғи Фурқат Мирзаев раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бу тадбир кўтаринки руҳда, уюшқоқликда ташкил қилинмоқда.
Бу оқшом Соку МФЙда бўлиб ўтган тадбир ҳам бунга ёрқин мисол бўла олади. Таниқли хонандалар Ҳамиджон Маллабоев, Комилжон Неъматов, Умиджон Қорабоев, созанда Даминжон Қосимов, сўз устаси Соҳиб Мамасолиев, Жийдакапа маданият уйи санъаткорларининг чиқишлари барчага манзур бўлди. Куй қўшиқлар рақсларга уланиб, барча маданий ҳордиқ чиқарди.
Бугун ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб бормоқда. Уларнинг биринчи галдаги вазифаси аҳоли орасига кириб бориш, тадбиркорликни ривожлантириш, муаммоларни ўрганиш ва унга ечим топиш, ишсизликни бартараф этишдир. Ҳудудларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари маҳалла аҳлининг дўстига, ҳамфикр елкадошига айланиб бормоқда.Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ЎЗЛИДЕПнинг дастурий мақсадларида айни шу вазифалар асосий мақсад қилиб олинган. Инсон қадри учун амалга оширилаётган бугунги ислоҳотларда ҳоким ёрдамчиларининг ҳам алоҳида ўрни бор.
Наманган вилоятининг Уйчи туманида 56 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Мазкур маҳаллаларнинг барчасида соҳада катта тажриба эга бўлган ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб бормоқда. Уларни ЎЗЛИДЕП дастурий мақсадлари билан ҳамоҳанг иш олиб боришларига кўмаклашиш мақсадида партия вилоят ҳамда туман Кенгашлари томонидан тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.
Тадбирда партия фахрийлар кенгаши раиси Неъматилла Раҳимов ЎЗЛИДЕП томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Сўнг биринчи бўлиб туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Толибжон Мирзабоев партия сафига қабул қилинди. Шу куни маҳалла ҳоким ёрдамчиларининг барчаси ҳам партия сафига киришди ва уларга партия муҳри акс эттирилган совғалар тақдим этилди.
Адиба ҲОЖИМИРЗАЕВА,ЎЗЛИДЕП Уйчи туман Кенгаши аппарат раҳбари, туман Кенгаши депутати.
40-математика ва физикага ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” мавзусида учрашув ташкил этилди. Унда ёшлар устазода санъаткор, “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика танлови совриндори, "Шуҳрат" медали соҳиби Комилжон Неъматов, умидли шоира, ижодкор Гавҳар Ҳабибуллаева билан учрашдилар.
✅Учрашув давомида иқтидорли ўқувчилар томонидан шеърлар ўқилди. К.Нематов томонидан ватан, ота-она, меҳр-муҳаббатни тараннум этувчи қўшиқлар куйланди. Кеча қаҳрамонлари ва ўқувчилар ўртасида очиқ суҳбат ўтказилиб, ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. ✅Туман Маънавият бўлими бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, мактаб директори Б.Мирзаевлар ёшларни адабиёт, рассомлик, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга ва бўш вақтини самарали ўтказишга бағишланган маънавий-маърифий тадбирларнинг мақсади юзасидан гапирдилар.






