Туманимизда китобхонлик ҳафталиги кунлари бошланди Уйчи туман ахборот-кутубхона маркази томонидан ўтказилаётган мазкур "Китобхонлик ҳафталиги"нинг очилиши маросими туман маданият марказида ташкил этилди Унда тадбирда туманимиз ижодкорлари, ота-оналар, кутубхона соҳаси мутахассислари, шунингдек фаол китобхон ёшлар, таълим муассасаси ўқувчилари иштирок этдилар. Китобхонлик ҳафталигини туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров очди. 20, 34, 36-мактабларнинг фаол китобхон ўқувчилари томонидан китоб ва мутолаа, она-Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди. 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби хореография синфи ўқувчилари ижросидаги рақс ва қўшиқлар тадбир меҳмонларига хушкайфият бахш этди. Китобхонлик ҳафталигида кун давомида янги нашрлардан иборат “Китоб – илм ва ҳикмат манбаи” номли китоблар кўргазмаси ташкил қилинди. 34-мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан соҳибқирон Амир Темур ҳаётига бағишланган саҳна кўриниши тадбир меҳмонлари эътирофига сазовор бўлди. Китобхонлик ҳафталиги давомида Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Эътиборхон Юнусова, маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев, туман АКМ директори Ханифа Жўраевалар китобхонлик ҳафталиги тадбирларининг аҳамиятли жиҳатлари ҳақида гапирдилар. Жамила ПЎЛАТОВА,туман ахборот-кутубхона маркази ахборот-библиография хизмати раҳбари.






