йчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳиндистонлик инвестор Раджу Свамини қабул қилди.

Уйчида тиббиёт соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди. Шунингдек, шакар ишлаб чиқарувчи завод барпо этиш бўйича ҳам фикрлашиб олинди.

Ҳар икик мавзу юзасидан туман ҳокими иштирокида музокаралар олиб борилди.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев Янгиҳаёт МФЙ ҳудудида жойлашган  42-мактабда бўлди. Мактаб ҳудудида ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва келгусидаги режалар ҳақида масъуллар билан суҳбатлашди.

Бугун қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ҳар бир агротехник тадбир яратилажак мўл-кўл ҳосил хирмонини бунёд этишда муҳим аҳамиятга эга.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев Эгамбердиев номли ММТП ҳудудидаги "Қизилравот миришкор файз" фермер хўжалигида ғўза парвариши ва агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди.

Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев бугун Уйчи - Жийдакапа автомагистраль йўли бўйлаб ўрганишларни олиб борди.

Дастлабки ўрганиш қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлардан бошланди.

"Боғишамол Уйчи" фермер хўжалигида мутасадди раҳбарлар ва мутахассислар билан ғўза парвариши бўйича амалга ошириладиган навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.

уманимиз обод ва кўркам бўлиши ҳар биримизга боғлиқ.

Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев 4-сектор ҳудудидаги хонадонларни ўрганиш давомида асосий эътиборни ободонлаштириш, томорқадан самарали фойдаланишга қаратди.

-Кўча ва йўл бўйлари озода, анвойи гуллар экилиб, обод бўлиши керак, -деди туманимиз раҳбари масъулларга.- Бу эзгу ишда барча фаол қатнашиши, ободонлаштириш ишлари эса кунлик назоратга олиниши зарур.

Подкатегории