Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев сектор мажлислар залида МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари билан мулоқотда бўлди. Мулоқотда коррупцияга қарши курашиш, ипак қурти мавсумини муваффақиятли якунлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича галдаги вазифалар белгилаб олинди.

🔰9-май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан ташкил этилган ушбу лойиҳа қаҳрамонларимизнинг урушнинг аёвсиз саҳналарини яна бир бор эслатган бўлса, ёшларимизга эса тинчликни қадрлаш ва ҳар бир вақтдан унумли фойдаланашни ўргатди.

✅Лойиҳа доирасида Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши,Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Маънавият ва маърифат шаҳар бўлинмаси масулари ва сардорлар, Оркестр жамоаси аъзолари уруш қатнашчиларининг хонадонларида мароқли суҳбат қуришди ва байрам билан табриклаб, эзгу тилакларини билдиришди.

Туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари ва тижорат банклар томонидан кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши, муаммоли кредитларни ундириш, судларга даъво аризалари киритиш, мажбурий ижро бюроси томонидан муаммоли кредит маблағларининг ундирилиши бўйича муҳокама йиғилиш ўтказилди.Бугунги кунда туман аҳолисини тадбиркорликка жалб этиш, фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида кўплаб кредитлар ажратилганлиги, лекин айрим жисмоний ва юридик шахслар томонидан кредит маблағларини ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари ҳам учраб турганлиги маълум қилинди.Таҳлилларга кўра, туманда юридик шахсларнинг муаммоли кредитлари АТ “Халқ банки” туман филиалида 7,7 млрд.сўмни, “Агробанк” АТБ туман филиалида 4,7 млрд.сўм, ТИФ “Миллийбанк” АЖ туман филиалида 546 млн. сўмни ташкил этиб, туман бўйича 393 та кредит ҳужжати бўйича 13,1 млрд.сўмни ташкил этади. Бу борада туман прокуратураси ва бошқа масъул ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, муаммоли кредитларни ундириш чоралари кўрилмоқда. Шу билан бирга, муҳокама йиғилишида ажратилган кредитларни мақсадсиз сарфланганлиги ҳолатлари бўйича 4 та ҳолатда (3,4 млрд.сўмлик) жиноят ишлари қўзғатилиб, бугунги куна тергов ҳарактлари ўтказилаётганлиги маълум қилинди.Муҳокама йиғилиши якунида кредит маблағларидан қарздорлиги мавжуд юридик шахслар томонидан ўз вақтида сўндирмаслик қонун доирасида жавобгарликка сабабчи бўлишлари тушунтирилди.

Уйчи туманидаги 34-мактабда навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда Бўёғон МФЙ ёшлари ва 34-мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари қатнашдилар.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ёшлар вакиллари билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатлари ва таклифларини тинглади. Тадбир давомида ўндан ортиқ мурожаат келиб тушди. Ҳакимшер Олимбаев, Раҳмонжон Солиевлар кредит, Баҳром Носиров контракт тўловини амалга ошириш бўйича мурожаат қилишди. Мактабнинг бир нафар битирувчи синф ўқувчиси Буюк Британиянинг Тошкентдаги филиалига ўқишга кирганлиги эътироф этилди. Учрашув давомида битта мурожаат ўрнида ҳал қилиб, қолганлари тегишли тартибда назоратга олинди.

O‘zbekiston yoshlar ittifoqi Uychi tumani Kengashi sardorlari hamda Yoshlar ishlari agentligi tuman bo‘limi tomonidan aholi orasida 9-may "Xotira va qadrlash kuni" munosabati bilan "Sharaf lentalari" taqish aksiyasi o‘tkazildi.

📍Xotira abadiy, qadr muqaddas. Aksiya davom etmoqda...

Подкатегории