Янгиликлар
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган Ёркатай кичик саноат зонасида қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. 4,7 гектар майдонни эгаллаган мазкур саноат зонасида 115 млрд. сўмлик 26 та лойиҳа амалга оширилади.
Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев мазкур саноат зонасида бўлиб, қурилиш жараёнлари билан танишди. Лойиҳа эгалари билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.
Рамазон ойи меҳр-мурувват ойи ҳамдир. Бир-бирига кўмак бериш, ҳолидан хабар олиш халқимизга хос улуғ фазилат. Тумандаги мавжуд 56 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 120 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга 7 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар беғараз тарқатилди.
Ушбу ташаббус туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда ҳомийлар кўмагида ҳоким ёрдамчилари бошчилигида эҳтиёжманд хонадонларга етказилди.
Инсон қадри улуғланаётган мамлакатимизда амалга оширилаётган бу каби эзгу ташаббуслар яна давом этади.
Пилла деҳқончиликнинг ҳандалаги ҳисобланади. Жорий йилда Уйчи тумани пиллакорлари 3349 қути ипақ қурти парваришлаб, 190 минг тоннадан ортиқ ҳосил олишни режалаштиришган.
Айни вақтда 159 та фермер хўжалиги томонидан 2449 та хонадонда ҳамда 700 таси касаначилик асосида парвариш қилинмоқда.
Уйчи туманидаги сайловчилар билан учрашувим жараёнида пиллакорлар билан ҳам суҳбатлашиб, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдим, мурожаатларини тинглаб, тегишли тартибда назоратга олдим.
Туну кун ҳаловат билмай меҳнат қилаётган пиллакорларнинг Рамазон кунларидаги меҳнатларини қадрлаб, эсдалик совғалари топширдим.
Инсон қадри улуғланаётган юртимизда ҳар бир соҳа вакили эътибордан четда қолмайди.
Барно МИРЗАМОВА,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.
✅26-мактабда оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан “Эрк куйчиси эл қалбида мангу барҳаёт” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
✅Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Турон фанлар академияси академиги Исоқжон Нишонов, “Усмон Носир” нашриёти директори, ёзувчи ва шоир Алижон Жўраев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи У.Шарипов, муассаса раҳбари К.Болтабоевлар иштирок этдилар.
✅Тадбирда Усмон Носир ҳаёти ва ижоди юзасидан сўз юритилиб, ўқувчилар томонидан шеърлар ўқилди. Шунингдек “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика танловининг вилоят босқичи ғолиби Ш.Бойхоновнинг меҳнатлари эътироф этилди. Меҳмонлар томонидан фаол ёшлар ҳамда ташкилотчиларга китоблар топширилди.
Президентимизнинг барча ислоҳотлар "Инсон қадри учун" тамойили асосида олиб борилаётгани ҳаммамизга аён. Бугунги кунда барча вазирлик, ҳокимлар ва ташкилот раҳбарлари келажагимиз авлодларини илмли, доно бўлиб ўсишлари борасида юксак ишларни олиб бормоқдалар.
Халқ таълими соҳасида ҳам "мактаббай" ўрганилиб, ечими ҳал этилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Уйчи туманидаги 7-ва 22-сонли мактабларда бўлди. Мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан учрашиб, мактаб муаммолари ўрганилди.
Ўрганилган мактабларни 2023 йилда Инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирлаш, ўқувчиларнинг ўсиши ҳисобига қўшимча бино қуришга келишиб олинди.
22-мактабга 2 та компьютер синфи, 7-мактабга телевизор ва видеодарсликлар жамланмаси совға қилинди.






