Уйчи тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган Ёркатай кичик саноат зонасида қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. 4,7 гектар майдонни эгаллаган мазкур саноат зонасида 115 млрд. сўмлик 26 та лойиҳа амалга оширилади.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев мазкур саноат зонасида бўлиб, қурилиш жараёнлари билан танишди. Лойиҳа эгалари билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.