ишлоқ хўжалиги Уйчи туманида етакчи соҳалардан. Пахтачилик ва ғаллачиликда бугун амалга ошириладиган муҳим агротехник тадбирлар мўл-кўл ҳосил хирмони яратилишида катта аҳамиятга эга.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев тумандаги барча секторларда қишлоқ хўжалигига масъуллар билан суҳбатлашиб, ғалла ва ғўза парвариши, агротехник тадбирларни амалга оширилиши бўйича галдаги вазифаларни белгилаб олдилар, зарур тавсиялар бердилар.

Туман Маънавият ва маърифат кенгаши, туман халқ таълими бўлими, туман маданият бўлими ҳамкорлигида 9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан театрлаштирилган маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. ✅Унда халқ таълими бўлимининг ижтимоий фанлар методик бирлашмаси ўқитувчилари ҳамда иқтидорли ёшлар томонидан турли тарихий саҳна кўринишлари, ватан, озодлик, ота-онани мадҳ этувчи шеърлар ўқилди. “Шуҳрат” медали соҳиби К.Неъматов томонидан инсонни улуғловчи қўшиқлар куйланди.

Тадбирга Нуронийлар кенгаши маслаҳат гуруҳи аъзолари ҳам таклиф этилди. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев сўзга чиқиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

✅Якунда туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, РМММ туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусовалар урушда ҳалок бўлганларни хотирлаб, уларнинг жасорати ва меҳнатларини эътироф этдилар. Туманда маънавият ва маърифатнинг юксалишига ҳисса қўшаётган бир қатор фаоллар бўлинманинг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Жорий йилда Уйчи туманида 6425 гектар майдонда буғдой, 5869 гектар майдонда ғўза парваришланяпти. Ҳар бир агротехник тадбирни ўз муддатида ўтказиш мўл ҳосил гаровидир.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ мутахассислар бугун эрта тонгдан туманда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Хусусан, "Эгамберди ҳожи”, “Нодирбек “оқ олтини”, “Ахси йўллари”, “Ёрқўрғон ободончи”, “Хосиятхон она”, “Умрзақов Жаҳонгир” фермер хўжаликларида ғўза ва ғалла парвариши кўздан кечирилиб, агротехник тадбирларни муддатида ўтказиш, ягана, культивация қилиш, чуқур чизеллаш, ҳашаротга қарши курашиш бўйича тавсиялар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг туман босқичида 1-ўринни эгаллаган 6-мактаб жамоасига 100 миллион сўм, 2-ўринни эгаллаган 40-мактаб жамоасига 75 миллион сўм, 3-ўринни эгаллаган 33-мактаб жамоасига 50 миллион сўм мукофот пулларини халқимизнинг энг азиз ва энг улуғ байрами "ИЙД РАМАЗОН" ҳайити айёми арафасида туман халқ таълими бўлими мудири М. Мўминов, туман халқ таълими бўлими таълим сифати мониторинг бўлими бош инспектор методисти Р. Жўраева, хорижий тиллари методисти Ш. Муродуллаевалар иштирокида ғолиб бўлган мактаб раҳбарияти, фан ўқитувчилари ва 5 нафардан иборат 7,8,9-синфлар ўқувчиларига пул мукофотлари, эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлар топширилди.

Уйчи туман халқ таълими бўлими матбуот хизмати.

Уйчи туманида Рамазон ҳайити байрами арафасида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 737-сонли қарорига асосан 8 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ижтимоий уй-жойлар вақтинчалик яшаш ҳуқуқи билан тақдим этилди.

Ўлмасхон Мамажонова ҳамда унинг синглиси Нигора Мамажонова 2 нафар фарзанди билан ижтимоий уйда яшай бошлашди. Улар бундай имконият ва эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.

Маросимда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирок этди.

Подкатегории