Жорий йилда Уйчи туманида 6425 гектар майдонда буғдой, 5869 гектар майдонда ғўза парваришланяпти. Ҳар бир агротехник тадбирни ўз муддатида ўтказиш мўл ҳосил гаровидир.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ мутахассислар бугун эрта тонгдан туманда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Хусусан, "Эгамберди ҳожи”, “Нодирбек “оқ олтини”, “Ахси йўллари”, “Ёрқўрғон ободончи”, “Хосиятхон она”, “Умрзақов Жаҳонгир” фермер хўжаликларида ғўза ва ғалла парвариши кўздан кечирилиб, агротехник тадбирларни муддатида ўтказиш, ягана, культивация қилиш, чуқур чизеллаш, ҳашаротга қарши курашиш бўйича тавсиялар берилди.






