Янгиликлар
Вилоят ишчи гуруҳи томонидан Уйчи туманидаги халқ таълим бўлимига қарашли бўлган 23-сонли умумий ўрта таълим мактабида ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилди.
Таълим муассасаси 1984 йилда ташкил топган бўлиб, 2007 йилда жорий таъмирланган. Муассаса қуввати 724 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 31 та синфда 919 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Шундан 508 нафари қизлар. Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганиш давомида юқори синф ўқувчиларининг давомати 83 фоиз эканлиги, ўқувчилар орасида олий таълимга қизиқиш етарли даражада эмаслиги, ўқувчиларга 2018 йил 15 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори ҳақида тушунчалар берилмаган, мактаб раҳбарияти томонидан тизимли ишлар ташкил қилинмаганлиги маълум бўлди.
Аниқланган салбий ҳолат юзасидан вилоят, туман ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда таълим муассасалари ташкилоти раҳбарлари билан муҳокама йиғилиши ўтказилиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.
аълим муассасаларида ижтимоий- маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда тарғибот тадбирларини ўтказиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ ишлари бўйича:
Туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ж.Алойдинов бошчилигида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда таълим муассасаларида таълим олиб келаётган ёшларимизни "Ижтимоий- маънавий муҳитни соғломлаштириш", "Ёшларни ватанпарвар руҳида тарбиялаш", "Ўсиб келаётган ёш авлодни илмга йўналтириш", "Спорт машғулотларга жалб қилиш" мавзуларида суҳбатлашилди.
Ёз мавсуми яқинлашмоқда. "Уйчи умид ниҳоллари" болалар оромгоҳи мавсумга тайёрми?
Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев бугун мазкур оромгоҳда бўлиб, уни мавсумга тайёрлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича масъулларга топшириқлар берди,тайёргарлик жараёнлари билан танишди.
Маълумки, Президент раислигида дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилган эди. Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилишини таъкидлар экан, фермерларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида катта режалар амалга оширилишига эътиборни қаратди.
Уйчи туман ҳокимлигининг мажлислар залида қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари учун ташкил этилган йиғилишда ана шу масалалар атрофлича муҳокама этилиб, вазифалар белгилаб олинди.
Вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирок этган тадбирда жорий йилги ғалла етиштириш, ҳосилни ўз вақтида талофатсиз йиғиб олишда қилинадиган ишлар белгиланди. Фермерлар учун янги имкониятлар эшиги очилаётганлиги, бундан унумли фойдаланиш кераклиги таъкидланди.
Уйчи туманида 2022 йил биринчи пилла ҳосилини қабул қилиш тадбири катта шодиёнага айланди. Шу куни 2 тоннадан ортиқ пилла қабул қилинди. Пиллакорлар Бахтиёр Йўлдошев, Лобар Отабоева, Ҳабибулло Аҳмаджонов, Исмоил Шарипов, касаначи Сурайё Нажмиддинова, Наима Тўраевалар белгиланган режани ортиғи билан бажардилар.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, сектор раҳбарлари, ҳиндистонлик инвестор Ачай Агревал, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев илғор пиллакорларга эсдалик совғаларини топширдилар.
Жорий йилда туманда 3349 қути ипак қурти парваришланиб, 190 тоннадан ортиқ ҳосил олиниши кўзда тутилган. Шунда ҳосилдорлик ўртача 57 килограммдан тўғри келади.
Тумандаги мавжуд 10 та инкубаторияда хориждан келтирилган қурт уруғлари белгиланган меъёр асосида жонлантирилди. Эътиборли томони, бу уруғ сифатли бўлиб, қўл меҳнати камаяди, барг тежамкорлиги таъминланади, ҳар қандай об-ҳаво шароитига тез мослашиб, юқори ҳосил беради.






