Янгиликлар
Жорий йилда Уйчи туманида 6425 гектар майдонда ғалла парваришланди. 52364 тонна дон ишлаб чиқарилиши, 20129 тонна дон давлатга сотилиши режалаштирилган.
Айни шу кунларда ғалла ўрим-йиғимига қизҳин ҳозирлик кўрилмоқда. Туманда ўримни қисқа муддатларда ташкил этиш учун 24 та ўрим комбайни мавсумга тахт қилинди.
Бугун туман ҳокими Шуҳрат Мусаев марказий ММТПда бўлиб, мавсум олдидан ўримга масъуллар, отряд раҳбарлари билан суҳбатлашди. Келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди. Шу куни тиббий кўрик ҳам ташкил қилинди.
✅ Ҳозирги саноатлашган даврда, техника ва технологияларни такомиллаштириб боришда математика фанининг ўрни беқиёс эканлигидан ўқувчиларни хабардор қилиш ҳамда уларни фанга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида туман ХТБ тасарруфидаги 1-ИДУМда “Ёш математиклар беллашуви” ўтказилди.
✅ Унда математика фани ўқитувчиси Мавжуда Қозиева раҳбарлигидаги синф ўқувчиларидан тузилган “Ал-Хоразмий” ва “Мирзо Улуғбек” жамоалари ўзаро куч синашдилар. Беллашув давомида ўқувчилар 5 та шарт бўйича ўз билим ва иқтидорларини намоён этдилар. Жамоалар чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.
✅ Муассаса қошидаги тўгарак аъзолари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади. Якунда барча иштирокчилар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бугун 1-сектор ҳудудидаги Зиёкор маҳалласида қандолатчилик ҳамда тикувчилик йўналишлари бўйича ўқув маскани ўз ишини бошлади. Ушбу масканнинг очилишида туман ҳокимлиги, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, вилоят Аёлларни тадбиркорликка ўқитиш маркази, "Маҳалла" ХЖФ туман бўлинмаси вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Бундан мақсад шу маҳалладаги аёлларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлашдан иборат.
Уйчи туманидаги 23-мактабда "Мактабнинг бир куни" мавзусида туман семинари ташкил этилди. Дастлаб 7-11-синфларда синф соатлари бўлди. М.Қамбарова, С.Мўминовалар томонидан “Оилам – бахтим қўрғони”, “Ким бўлсам экан?” мавзуларида теринг машғулотлари ўтилди. Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Менинг келажагим учун муҳим” мавзусида тўгарак машғулотлари, беш муҳим ташаббус доирасида мактабнинг “Янги Ўзбекистон юлдузлари” гуруҳи томонидан маънавий-маърифий тадбир, спорт мусобақаси ташкил қилинди.
Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказилишида катта аҳамият касб этмоқда.
✅Бугун Нуронийлар кенгаши ташаббуси билан Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, ЎзХДП туман кенгаши, туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида туризмни ривожлантириш ва нуронийларга эхтиром кўрсатиш мақсадида “Нуронийлар саёҳати” ташкил этилди.
✅Дастлаб “Ўн бир Аҳмад” зиёратгоҳига ташриф буюрилиб, юртимизга тинчлик, халқимизга омонлик ва дастурхонларимизга ризқ-рўз сўраб, дуолар қилинди. Сўнгра Нуронийлар масканида ташкил этилган нуронийларни даволаш-жисмоний тарбия зали фаолияти билан танишилди.
✅Нуронийлар масканидаги кутубхонада “Маърифатли жамият қуришда нуронийларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Нуронийлар кенгаши раиси Т.Исматиллаев сўзга чиқди.
✅Саёҳат давомида Нуронийлар томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтадиган 61-Халқаро Гуллар байрамига тайёргарлик олдидан ташкилотчилар дуо қилинди.






