Янгиликлар
Бугунги кунда ёшлар томонидан тан жароҳатлари етказиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, шунингдек, фуқаролар ўртасида турли низоли келишмовчиликлар замиридаги жанжаллар натижасида юзага келадиган ўткир тиғли жисмлар ёрдамида тан жароҳати етказиш жиноятларини мукаммал даражада камайтириш мақсадида Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан “Тиғ” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Уйчи тумани ИИБ ходимлари томонидан маҳаллаларда юриб, фуқаролар томонидан бемақсад ўткир тиғли жисмлар, хусусан, ошхона ва қўлбола усулда ясалган турли кўринишдаги пичоқлар, қайчи, бигиз, санчқи ва шахсга шикаст етказиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай буюмларни олиб юриш ҳолатларини аниқлаш, ёшларнинг ўткир тиғли жисмларни ёнида олиб юришлари уларнинг ожизлигини кўрсатиши, бунинг оқибати эса аянчли ҳолатлар билан якунланиши мумкинлиги таъсирчан усулларда кенг жамоатчиликка тушунтириб борилмоқда.
йчи туманида чет давлатларга юрган мигрантларнинг оила аъзоларидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим қилинди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Наманган минтақавий филиали раҳбари Муҳаммадаюбхўжа Апақов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилмурод Нурматовлар чет давлатга бориб ўз тадбиркорлигини бошлаган хонадонларда ҳам бўлиб, улар билан суҳбатлашишди.
ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНДИ
Уйчи туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ҳамда профилактика инспекторлари томониданНаманган муҳандислик-қурилиш институти талабалари иштирокида шу институт талабаси томонидан содир этилган ўғирлик жиноятининг муҳокамаси бўлиб ўтди.Йиғилишда Уйчи туман ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Улуғбек Шарипов сўзга чиқиб, таълим муассасасидаги ижобий муҳитни мустаҳкамлаш, талабаларнинг ҳар қандай воқеага дахлдорлик ҳисси билан яшашигина жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги энг самарали восита эканлигини тушунтириб ўтди.
Муҳокамада энг катта камчилик лоқайдлик эканлиги ва бу иллат ҳар қандай кўринишдаги жиноятга йўл очиши мумкинлиги таъкидланди. Хусусан, ҳозирги кунда энг кўп содир этилаётган фуқароларни чув тушириш орқали фирибгарлик жиноятини содир этиш ҳолларининг олдини олиш мақсадида "Огоҳ бўлинг!" номли жиноятнинг асосий белгилари кўрсатилган буклетлар талабаларга тарқатилди.
Муҳокама якунида ушбу таълим муассасасида туман ИИБ, кенг жамоатчилик билан ҳамкоррликда тарғибот ишларини кучайтириб, мунтазам равишда талабаларнинг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.
Уйчи туманидаги 4-сектор биносида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев ҳамда 4-сектор раҳбари Хондамир Бобаевлар иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди. Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Сайёр қабулда Оқтош МФЙдан чиққан бир гуруҳ нуронийларнинг йўл, электр, газ масалаларидаги мурожаатлари тегишли тартибда назоратга олинди.
Фуқаролар йиғини - бу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бўлиб, уларнинг маҳаллий аҳамиятга эга бўлган масалаларини ҳал қилишда мустақил фаолият юритади.
“Ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунга кўра, улар давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди, аҳоли манфаатларини ифодалайди ва тегишли ҳудудда улар номидан қарорлар қабул қилади.
Маҳалла раиси сайловни ўтказишда «фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш учун» Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисидаги қонунга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари тузилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова ўзининг сайлов округидаги “Янги чек” маҳалла фуқаролар йиғинидаги маҳалла раиси сайловини ўтказиш жараёни билан танишди.
Депутат фуқаролар билан суҳбат давомида маҳалла оқсоқоллари ва раиси сайловини очиқ, шаффоф ўтишлигини билдириб ўтди.






