Янгиликлар
Наманган шаҳридаги «Ишга марҳамат» моно марказидаЎзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Наманган вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган НАМАНГАН ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА Маҳаллабай ишлаш ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар билан Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни таништириш бўйича махсус ПРЕСС-ТУР олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Уйчи туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев сектор ҳудудида ғалла ўримига жалб этилган мутасадди ташкилотлар ҳамда ИИО ходимларига фермерлар томонидан яратиб берилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Комбайнларнинг доимий ишлаши учун ёқилғи маҳсулотлари ўз вақтида етказиб берилиши бўйича ҳамда юк ташувчи автомашиналарни отрядларга бириктирилганлик ҳолатларини ўрганди. Отряд ходимларига доимий равишда марказий штаб билан боғланиб туришлари бўйича топшириқлар берди.
Уйчи туманида фирибгарлик, мулкий турдаги жиноятлар қурбонига айланиб қолмаслик борасида кенг қамровли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Уйчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари ходимлари томонидан аҳоли гавжум жойларда, корхона, ташкилотлар, муассасалар ҳамда давлат органларида фирибгарлик, тиғли жисмлар ҳамда мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш борасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Фуқароларга фирибгарлик, тиғли жсимлар ҳамда мулкий турдаги жиноятларни қурбонига айланиб қолмаслик юзасидан ҳуқуқий тушунча бериш баробарида, буклетлар тарқатилиб, кенг оммага ушбу турдаги жиноят ҳақида тушунчалар берилмоқда.
"Қизилравот ирригатор" СИУ ҳудудида жойлашган Улуғбек Мирзааҳмедов раҳбарлигидаги "Уйчи адир баҳори" фермер хўжалигида ўримга киришилди. Фермер ихтиёридаги 40 гектар ғалладан мўл-кўл ҳосил олишни ният қилган.
ХИРМОНГА БАРАКА!
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоир, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Зиёвиддин Мансуров Уйчи туманидаги “Умид ниҳоллари” болалар оромгоҳида дам олувчилар билан учрашди.
Шоир ҳафтада бир кун “Оромгоҳ оқшомлари” тадбири ташкил қилиниши ва бу мавсумда анъанавий тарзда давом этишини билдирди, ўз ижодидан намуналар ўқиб берди. Ўз навбатида дам олувчилар ҳам мушоирада иштирок этдилар.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Уйчи туман бўлинмаси кенгаши раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев маънавий-маърифий тадбирлар иштирокчиларини муносиб рағбатлантириб борилишини айтиб, бу каби тадбирлар ўқувчи-ёшлар маънавиятини юксалтиришда катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.






