Уйчи туманида  мамлакатимиз раҳбарининг  2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 167-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими, туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими  ҳамкорлигида   Бўстон ва Исломобод МФЙларида яшовчи ногиронлиги бор  икки нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди. Шунингдек, 3 нафар фуқарога эшитиш мосламаси, 6 нафарига қўлтиқтаёқ, 10 нафарига ҳасса тақдим этилди.

✅Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ҳамкорлигида ҳоким ёрдамчилари учун қисқа муддатли малака ошириш ўқув курслари бўлиб ўтди.

✅Семинарда Уйчи, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.

✅Фаол иштирок этган ҳоким ёрдамчиларига Олий бизнес мактабнинг махсус сертификатлари топширилди.

Уйчи деҳқон бозорида сотувчи ва харидорларга қулай шарт-шароитлар яратиш, озодаликни таъминлаш, йўлларни текислаш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш муҳим масала.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, нуронийлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан бозор ҳудудида амалга ошириладиган навбатдаги вазифаларни белгилаб, топшириқлар берди. Кўчаларда савдо-сотиқ билан шуғулланаётганларни бозор ҳудудига жалб этиш бўйича масъуллар назоратни кучайтиришлари таъкидланди.

Уйчи тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган Соку маҳалла фуқаролар йиғини тумандаги энг намунали маҳаллалардан. Бежизга тумандаги 56 та МФЙ ўртасида биринчи ўрин қўлга киритилмаган.

Тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев, туман ИИБ бошлиғи, сектор раҳбари Фурқат Мирзаев мазкур маҳаллада МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспекторига яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Музей ва кутубхона фаолиятига юқори баҳо беришди. Илғор тажрибаларни оммалаштириш бўйича фикрлашиб олинди.

Бугун маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Уйчи туман бўлими, ЎзХДП туман кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман тиббий ижтимоий хизматлар шўьбаси, туман ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда якка-ёлғиз яшовчи ўттиз нафар фахрийнинг Наманган шаҳри бўйлаб саёҳати ташкил этилди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев саёҳатчиларга оқ йўл тилаб, бу каби саёҳатлар яна давом этишини билдирди.

Подкатегории