Уйчи туманида мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 167-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими, туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ҳамкорлигида Бўстон ва Исломобод МФЙларида яшовчи ногиронлиги бор икки нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди. Шунингдек, 3 нафар фуқарога эшитиш мосламаси, 6 нафарига қўлтиқтаёқ, 10 нафарига ҳасса тақдим этилди.






