Янгиликлар
ЖАЖЖИЛАР ҚУВНАШДИ
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Эзгулик МФЙда жойлашган муассасамизга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси ташаббуси билан болалар учун кўнгилочар кўчма аттракцион олиб келиниб, жажжиларга қувонч улашилди.
Халқаро болалар ҳимоя қилиш куни арафасида бу 160 нафар кичкинтой учун муносиб совға бўлди.
Эзгулик МФЙ ҳоким ёрдамчиси Улуғбек Йигиталиев, ёшлар етакчиси Даврон Мирзаевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.
Эътиборхон ШАМСИДДИНОВА,41-МТТ директори.
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 2-fevraldagi ,,Madanyat va san'at sohasini yanada rivojlantirishga doir qo'shimcha chora tadbirlar to'g'risida'' gi PQ 112-sonli qarori ijrosini taminlash maqsadida Joriy yilning 29-may kuni Namangan viloyati madanyat boshqarmasi tasarrufidagi Uychi tuman 13-sonli BMSM tomonidan Uychu tuman hokimligining madanyat bo'limi binosi oldida ochiq osmon ostida 1-iyun ,,Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni" munosabati bilan ,,Xar bir bola mehr va e'tiborda'' deb nomlangan shou konsert o'tkazildi. Konsert tumandagi aholi va quvnoq bolalar ishtrokida ko'tarinki ruhda o'tdi
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган Ёркатай кичик саноат зонасида қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. 4,7 гектар майдонни эгаллаган мазкур саноат зонасида 115 млрд. сўмлик 26 та лойиҳа амалга оширилади.
Мазкур саноат зонасида қурилиш жараёнларини тезлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Лойиҳа эгалари билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Тегишли соҳа раҳбарларига муаммоларни зудлик билан бартараф этиш топширилди.
Маълумки, оиладаги соғлом ижтимоий – маънавий муҳит фаровон жамият ҳамда кучли ва барқарор давлат асосини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.Уйчи туманида оилаларни мустаҳкамлаш, маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, жамиятда энг яхши оилавий анъаналарни сақлаб қолиш ва тарғиб қилиш мақсадида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида маданий-маърифий, тарғибот тадбирлари ташкил қилинмоқда.Қаҳрамон МФЙ хотин-қизлар фаоли Ирода Тўрабоева ташаббуси билан “Фаровон оила – жамият ойнаси” мавзусида ўтказилган тадбирга етти нафар намунали оила вакиллари, фаол хотин-қизлар таклиф қилинди. “Аҳиллик” кўчасида яшовчи Муножатхон ҳамда Абдуллажон Эргашевлар хонадонида ўтказилган тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Саидахон Аҳмадалиева самимий тилаклар билдириб, намунали оилалар ва фаол хотин-қизларга эсдалик совғаларини тақдим қилди.Тадбир давомида мазкур маҳаллада ўтган даврда бирорта ажрим ва жиноят бўлмаганлиги, боқиманда ва норизо кайфиятдаги аёллар йўқлиги, барча меҳнат билан бандлиги алоҳида эътироф этилди ва бундай оилалар сони янада кўпайишига тилак билдирилди.Туман маданият маркази хонандалари ижросидаги куй-қўшиқлар даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.
Уйчи туманида ўтказилаётган «Хавфсиз ҳудуд» махсус профилактик тадбирлари доирасида хонадон ва савдо дўконларида содир этилаётган ўғрилик жиноятларига чек қўйиш мақсадида хонадонлар, савдо объектлари ва бошқа жойларда видеокузатув камералари ўрнатиш бўйича “Ўз мулкингиз хавфсизлигини таъминланг” каби мавзуларда тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда.






