Bugun Namangan muhandislik-texnologiya instituti rektori, Xalq deputatlari viloyat kengashi deputati Odiljon Mamatkarimov Namangan viloyati, Uychi tumanidagi Kimyo va biologiya fanlariga ixtisoslashtirilgan 1-sonli umumta’lim maktabidagi so‘ngi qo‘ng‘iroq tadbirlarida ishtirok etib, davlatimiz rahbarining maktab bitiruvchilariga yo‘llagan tabrigini o‘qib eshittirdi.

Shuningdek, o‘quvchi yoshlarga bilim berishda faol ishtirok etayotgan bir guruh ustozlarga institut rahbariyatining tashakkurnomalari taqdim etildi.

Maktabning bitiruvchilariga ham sovg‘alar ulashilib, katta hayot ostonasiga qadam qo‘yayotgan yigit-qizlarga oliy ta'lim muassasalari talabasi bo‘lish baxti tilandi.

Жорий йилда Уйчи туманидаги мавжуд 46 та умумтаълим мактабини 2152 нафар ўғил-қиз тамомламоқда. Тумандаги барча мактабларда “Сўнги қўнғироқ” тадбири кўтаринки руҳда, уюшқоқликда ташкил қилинди. Уларда сектор, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирок этдилар. Тантаналарда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактабларни битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

34-умумий ўрта таълим мактабидаги тантанада туман ҳокими Шуҳрат Мусаев қатнашиб, самимий тилаклар билдирди. Мазкур мактабнинг 11-синфини 46 нафар ўқувчи битиряпти. Ўтган ўқув йилида мактабнинг 81 нафар битирувчисидан 25 нафари олий ўқув юрти талабаси бўлиб, тумандаги 46 та мактаб ўртасида жамоа фахрли учинчи ўрин қўлга киритган эди. Бу йилги битирувчилар ҳам энг олдинги ўринларни эгаллашларига тилак билдирилди.

Туман ҳокими мазкур мактаб кутубхонасига 100 та бадиий адабиёт совға қилди.

“Кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаолликларини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”га асосан узоқ йиллар биргаликда умр кечириб, қўша қариган кексаларнинг ибратли ҳаётини ёш авлодга тарғиб этиш мақсадида Уйчи туманидаги Оқтош МФЙда «Биргаликда 60 йил» мавзусида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маҳалланинг намунали оиласи, салкам тўқсон ёшни қаршилаётган Муборакхон ая Мамадалиева, Муталлиб ота Қосимовлар саккиз нафар қиз, икки нафар ўғилни комил инсонлар қилиб вояга етказишган. Бундан ташқари, икки нафар етим болани тарбиялаб, камол топтиришди. Бугунги кунда уларнинг оила қуришганига олтмиш тўрт йил тўлди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев, Оқтош МФЙ раиси Қодирхон Ҳасанов ибратли умр кечираётган Қосимовлар хонадонига ташриф буюришди. Хонадон соҳиби ва соҳибасига самимий тилаклар билдириб, эсдалик совғаси, 13-мактаб ўқувчилари эса гуллар совға қилишди.

Эъзозу эҳтиромдан мамнун отахон ва онахон фарзанд ва набиралари ҳам қутлаб, ушбу кун катта шодиёнага айланиб кетди.

Мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 15 мартдаги ”Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-167-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Уйчи туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаолликларини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”га асосан узоқ йиллар биргаликда умр кечириб, қўша қариган кексаларнинг ибратли ҳаётини ёш авлодга тарғиб этиш мақсадида маҳаллаларда ва туманда «Қўша қариш саодати — 50 йил», «Биргаликда 60 йил» каби мавзуларда тантанали тақдирлаш маросимлари ташкил этилмоқда.

Тепасарой МФЙда яшовчи Жамилахон Алимова ҳамда Турсунбой Ҳусановлар турмуш қуришганига 54 йил тўлди. Улар 4 қиз, 2 ўғилни камолга етказиб, бугунги кунда кексалик гаштини суришмоқда. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев, Тепасарой МФЙ раиси Бобурмирзо Мамадалиев, 33-мактаб ўқувчилари мазкур оилага ташриф буюриб, хонадон соҳиби ва соҳибасига “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғалари, гуллар тақдим қилишди.

Отахон ва онахон дуога қўл очиб, кўрсатилган эътибор ва эҳтиром учун Юртбошимизга, тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирдилар.

Уйчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ катта инспектори Улуғбек Шарипов ва туман бош имом хатиби Олимжон Исақов билан тумандаги 1-сонли ихтисослашган таълим муассасасида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган профилактик тадбирларни ташкил этиб, улар билан мулоқот қилишди.

Улар мактаб ўқувчи-ёшларига ҳуқуқий саводхонликдан тушунчалар бериш билан бирга, ёшларнинг фикр- мулоҳазаларини эшитиб, таклифларига қулоқ тутишди.

Жараёнларда ички ишлар органларига қизиқиш билдирган ёшлар билан суҳбатлар ташкил этилди.

Подкатегории