Жорий йилда Уйчи туманидаги мавжуд 46 та умумтаълим мактабини 2152 нафар ўғил-қиз тамомламоқда. Тумандаги барча мактабларда “Сўнги қўнғироқ” тадбири кўтаринки руҳда, уюшқоқликда ташкил қилинди. Уларда сектор, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирок этдилар. Тантаналарда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактабларни битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

34-умумий ўрта таълим мактабидаги тантанада туман ҳокими Шуҳрат Мусаев қатнашиб, самимий тилаклар билдирди. Мазкур мактабнинг 11-синфини 46 нафар ўқувчи битиряпти. Ўтган ўқув йилида мактабнинг 81 нафар битирувчисидан 25 нафари олий ўқув юрти талабаси бўлиб, тумандаги 46 та мактаб ўртасида жамоа фахрли учинчи ўрин қўлга киритган эди. Бу йилги битирувчилар ҳам энг олдинги ўринларни эгаллашларига тилак билдирилди.

Туман ҳокими мазкур мактаб кутубхонасига 100 та бадиий адабиёт совға қилди.