Мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 15 мартдаги ”Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-167-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Уйчи туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаолликларини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”га асосан узоқ йиллар биргаликда умр кечириб, қўша қариган кексаларнинг ибратли ҳаётини ёш авлодга тарғиб этиш мақсадида маҳаллаларда ва туманда «Қўша қариш саодати — 50 йил», «Биргаликда 60 йил» каби мавзуларда тантанали тақдирлаш маросимлари ташкил этилмоқда.

Тепасарой МФЙда яшовчи Жамилахон Алимова ҳамда Турсунбой Ҳусановлар турмуш қуришганига 54 йил тўлди. Улар 4 қиз, 2 ўғилни камолга етказиб, бугунги кунда кексалик гаштини суришмоқда. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев, Тепасарой МФЙ раиси Бобурмирзо Мамадалиев, 33-мактаб ўқувчилари мазкур оилага ташриф буюриб, хонадон соҳиби ва соҳибасига “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғалари, гуллар тақдим қилишди.

Отахон ва онахон дуога қўл очиб, кўрсатилган эътибор ва эҳтиром учун Юртбошимизга, тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирдилар.