Янгиликлар
Уйчи туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон ХДП Уйчи туман кенгашининг IV пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Мўътабар Қозиева, туман Кенгаши вакиллари, партиядан сайланган депутатлар, партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди. Пленумда туман кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан туман кенгаши раиси Ғанишер Жўраевнинг маърузаси тингланди. Маърузада партия кенгашнинг партиянинг дастурий устувор йўналишларини амалга ошириш борасидаги фаолияти, 2022 йил учун ҳамда ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаш масалалари танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман Кенгаши депутатлари Раънохон Назарова, Акмалжон Исмаилов, партия фаоли, туман нуронийлар кенгаши раиси Тоҳиржон Исматиллаев ҳамда Мохира Холмирзаевалар маърузалардан келиб чиқиб, ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар. Пленумда халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашидаги партия гуруҳининг 2021 йил иш фаолияти якунлари юзасидан партия гуруҳи раҳбари Акрамжон Абдуғаппаровнинг ахбороти эшитилди ҳамда партия туман ташкилотининг 2021 йилги бюджети ижроси ва 2022 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди. Қизғин савол-жавоб, муҳокамалар асосида бўлиб ўтган пленумда кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
Пленум якунида партия фаолларига туман партия кенгашининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.
Уйчи тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Шерзод Раҳимов МФЙ ҳоким ёрдамчилари, хотин- қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари билан учрашди.
Сектор раҳбари "маҳаллабай" ва "хонадонбай" амалга оширилаётган ишлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш ва бошқа шу каби бир қатор долзарб масалалар бўйича келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб берди, саволларга жавоб қайтарди.
🔹 Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳар доим эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар сирасига кирган.
Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтган видеоселекторда қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев озиқ-овқат, мева-сабзавот нархларидаги барқарорликни таъминлаш мақсадида деҳқон, боғбон ва соҳибкорлар билан суҳбатлашмоқда, истиқболдаги режаларни белгиламоқда. Бугун туман ҳокими ўзи раҳбарлигидаги 1-секторда жойлашган Кесканёр МФЙнинг Шўрқишлоқ ҳудудида бўлиб, адир ерларида пиёз етиштириб, бозорга чиқараётган деҳқонлар билан мулоқотда бўлди. Пиёз нархи 2000-2500 сўмданга тўғри келмоқда. Бугунги кунда мазкур ҳудуднинг ўзида 1,5 минг тонна атрофида пиёз маҳсулоти бозорга тайёр.
Шунингдек, аҳолининг кунлик истеъмолидаги ун, ўсимлик ёғи, гўшт, гурунч, картошка каби маҳсулотларнинг нархи ошиб кетмаслиги бўйича тушунтиришлар бериляпти.
MAHALLA RAISINING BIRINCHI ISH KUNIDA
Guliston MFY raisi A'zamjon Valiyev ish faoliyatining birinchi kunidanoq “Mahallabay” va “Xonadonbay” ishlash tizimi tamoili asosida ish tashkil etib, xotin-qizlar faoli Madina Asqarova, yoshlar yetakchisi Ma'rufjon Yusubjonov hamkorligida "Chashma" ko‘chasida istiqomat qilayotgan nogironligi bor oila Inomjon ota Rahmonov xonadonidan xabar olib, ularni qiynab kelayotgan muammolarni bartaraf etdi. Bundan tashqari, aholi murojaatlari ham o'rganilmoqda. Hududdagi "Chashma" ko'chasida tashkil etilgan tibbiyot punktida yaratilgan shart-sharoitlar bilan ham tanishildi.
Shu bilan birga, “mahallabay” va “xonadonbay” o‘rganish natijasida aniqlangan bir qator mavjud muammolarni bartaraf etish chora-tadbirlari belgilandi.
БАХТЛИ БОЛАЛИК
Тошлоқ маҳалласи ҳудудидаги 21-МТТда "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан маданий тадбир ташкил этилди.
Бу сана фарзандларимизга қувонч улашадиган, уларнинг хурсандчилигига шерик бўладиган кун. Аслида, фақат ушбу кун муносабати билан эмас, балки ҳамиша, ҳар доим бу эзгу ишга ўзимизни чоғлаб яшашимиз керак. Зеро, мамлакатда болаларнинг шодон кулгулари янграб тураркан, бу юртнинг бугуни ҳам, эртаси ҳам, албатта, нурафшон бўлади.
Осмони тинч, мусаффо, замини осойишта диёримизга байрамлар, шодиёналар ярашади.
МТТ директори Моҳирахон Маматалиева болажонларни байрам билан қутлади.






