БАХТЛИ БОЛАЛИК

Тошлоқ маҳалласи ҳудудидаги 21-МТТда "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан маданий тадбир ташкил этилди.

Бу сана фарзандларимизга қувонч улашадиган, уларнинг хурсандчилигига шерик бўладиган кун. Аслида, фақат ушбу кун муносабати билан эмас, балки ҳамиша, ҳар доим бу эзгу ишга ўзимизни чоғлаб яшашимиз керак. Зеро, мамлакатда болаларнинг шодон кулгулари янграб тураркан, бу юртнинг бугуни ҳам, эртаси ҳам, албатта, нурафшон бўлади.

Осмони тинч, мусаффо, замини осойишта диёримизга байрамлар, шодиёналар ярашади.

МТТ директори Моҳирахон Маматалиева болажонларни байрам билан қутлади.