Янгиликлар
Туман ободонлаштириш бошқармаси ҳайдовчиси Раҳимжон Ортиқов олтмиш ёшга тўлди.
✳️Шу муносабат билан бугун бошқармада маросим бўлиб ўтди. Унда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев, бошқарма бошлиғи Аҳадулла Раҳматулла сўзга чиқиб, самимий тилаклар билдиришди. Раҳимжон Ортиқовга туман ҳокими Шуҳрат Мусаевнинг “Ташаккурномаси” ҳамда эсдалик совғалари тақдим қилинди.
Ассалому алайкум, азиз ҳамюртлар!
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да туманимизнинг барча маҳаллаларида туб ўзгаришлар бўлиши, фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш натижасида янги иш ўринлари яратиш, бу орқали аҳоли турмуш фаровонлигини оширишни мақсад қилиб олганмиз.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибиятида “Коррупциянинг олдини олиш ва Уйчи туманида олиб борилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман ИИБ профилактика инспектори Дилмурод Сайдуллаев, туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бош мутахассиси Иброҳим Гулматовлар мавзуга доир маълумотлар беришди.
Иширокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Уйчи туманидаги 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида оила ва хотин-қизлар бўлимлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари фаолиятини таҳлил қилиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, услубий ёрдам бериш ва самарали иш ташкил этиш ишчи гуруҳининг йиғилииш бўлиб ўтди. Унда келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.
"Халқаро ҳамширалар куни" муносабати билан таълим тизимдаги мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ҳамшираларнинг 50 нафари рағбатлантирилди. Уйчи туман мактабгача таълим бўлими ва таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Уйчи туман бўлинмаси кенгаши томонидан “Оқ халатли, оқкўнгил ҳамширалар!” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Уйчи туман бўлинмаси кенгаши раиси М.Тўхтабоев, туман МТБ шўъба мудири М. Солиева, МТБ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Ж.Баҳодировлар самимий тилаклар билдиришди.
Тадбир якунида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Уйчи туман бўлинимаси Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.






