"Халқаро ҳамширалар куни" муносабати билан таълим тизимдаги мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ҳамшираларнинг 50 нафари рағбатлантирилди. Уйчи туман мактабгача таълим бўлими ва таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Уйчи туман бўлинмаси кенгаши томонидан “Оқ халатли, оқкўнгил ҳамширалар!” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Уйчи туман бўлинмаси кенгаши раиси М.Тўхтабоев, туман МТБ шўъба мудири М. Солиева, МТБ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Ж.Баҳодировлар самимий тилаклар билдиришди.

Тадбир якунида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Уйчи туман бўлинимаси Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.