Туман ободонлаштириш бошқармаси ҳайдовчиси Раҳимжон Ортиқов олтмиш ёшга тўлди.
✳️Шу муносабат билан бугун бошқармада маросим бўлиб ўтди. Унда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев, бошқарма бошлиғи Аҳадулла Раҳматулла сўзга чиқиб, самимий тилаклар билдиришди. Раҳимжон Ортиқовга туман ҳокими Шуҳрат Мусаевнинг “Ташаккурномаси” ҳамда эсдалик совғалари тақдим қилинди.






