Уйчи туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев сектор ҳудудида ғалла ўримига жалб этилган  мутасадди ташкилотлар ҳамда ИИО  ходимларига фермерлар томонидан яратиб берилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Комбайнларнинг доимий ишлаши учун ёқилғи маҳсулотлари ўз вақтида етказиб берилиши бўйича ҳамда  юк ташувчи автомашиналарни отрядларга бириктирилганлик ҳолатларини ўрганди. Отряд ходимларига доимий равишда марказий штаб билан боғланиб туришлари бўйича топшириқлар берди.