Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоир, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Зиёвиддин Мансуров Уйчи туманидаги “Умид ниҳоллари” болалар оромгоҳида дам олувчилар билан учрашди.
Шоир ҳафтада бир кун “Оромгоҳ оқшомлари” тадбири ташкил қилиниши ва бу мавсумда анъанавий тарзда давом этишини билдирди, ўз ижодидан намуналар ўқиб берди. Ўз навбатида дам олувчилар ҳам мушоирада иштирок этдилар.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Уйчи туман бўлинмаси кенгаши раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев маънавий-маърифий тадбирлар иштирокчиларини муносиб рағбатлантириб борилишини айтиб, бу каби тадбирлар ўқувчи-ёшлар маънавиятини юксалтиришда катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.






