Бугунги кунда ёшлар томонидан тан жароҳатлари етказиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, шунингдек, фуқаролар ўртасида турли низоли келишмовчиликлар замиридаги жанжаллар натижасида юзага келадиган ўткир тиғли жисмлар ёрдамида тан жароҳати етказиш жиноятларини мукаммал даражада камайтириш мақсадида Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан “Тиғ” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Уйчи тумани ИИБ ходимлари томонидан маҳаллаларда юриб, фуқаролар томонидан бемақсад ўткир тиғли жисмлар, хусусан, ошхона ва қўлбола усулда ясалган турли кўринишдаги пичоқлар, қайчи, бигиз, санчқи ва шахсга шикаст етказиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай буюмларни олиб юриш ҳолатларини аниқлаш, ёшларнинг ўткир тиғли жисмларни ёнида олиб юришлари уларнинг ожизлигини кўрсатиши, бунинг оқибати эса аянчли ҳолатлар билан якунланиши мумкинлиги таъсирчан усулларда кенг жамоатчиликка тушунтириб борилмоқда.






